Санъат Шихов, Дилшод Раҳматуллаев, Собит Синдаров «Қўқон-1912»да
Чоршанба, 12 Январ
1480
Фото: Бухоро

«Қўқон-1912» жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичини Тошкентда бошлади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкентдаги йиғинда жамоанинг етакчилари Мурод Хомуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов билан бирга таркибга бир қатор янги футболчилар ҳам қўшилган.

Бекободнинг «Металлург» жамоасини тарк этган яримҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев, «Нефтчи» вакили Собит Синдаров, шунигдек, «Бухоро»ни тарк этган Санъат Шихов Бахтиёр Ашурматов мураббийлигида ўтаётган машғулотларга келиб қўшилган.

Аввалроқ, «Қўқон-1912» жамоаси Жавоҳир Сиддиқовни таркибга қайтариш масаласида музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар