Почеттино «Манчестер Юнайтед» билан ҳали ҳам боғланиб турибди
Чоршанба, 12 Январ
3151
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»да ишлаш хоҳишини сақлаб турибди. 

«La Parisien» нашрининг маълум қилишича, аргентиналик мутахассис ҳалигача «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан алоқага чиқиб туради ва ушбу клубни бошқариш учун асосий номзодлардан бири саналади. 

Аввалроқ, «қизил иблислар»ни бошқаришга «Аякс» бош мураббийи Эрик Тен Ҳаг асосий номзод бўлиб тургани айтилганди. 

Ўз навбатида, «ПСЖ» раҳбарияти куни кеча Почеттино билан учрашув ўтказиб, жамоа натижаларидаги беқарорлик масалаларига тўхталиб ўтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар