ОКМК 2 футболчиси билан шартномани узайтирди
Чоршанба, 12 Январ
1197
Фото: Tribuna.uz

ОКМК футболчилари Санжар Турсунов ва Миржамол Қосимов жамоа билан шартномаларини узайтиришди. 

Олмалиқ клуби расмий «Телеграм» саҳифаси берган хабарга кўра, ҳар иккала футболчи ҳам ОКМК билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан. Энди Санжар Турсунов ва Миржамол Қосимов 2023 йил якунига қадар «кончилар» шарафини ҳимоя қилади. 

Маълумот учун, Миржамол Қосимов 2019, Санжар Турсунов эса 2020 йилда ОКМК сафига келиб қўшилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар