Индзаги: «Бундай ўйинларда фаворит бўлмайди. Тажовузкор ўйнашимиз керак»
Чоршанба, 12 Январ
871
Фото: Getty Images

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Италия Суперкубоги доирасидаги «Ювентус» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Тажовузкор ўйнашимиз керак. «Юве». бизга муаммо туғдирадиган лаҳзалар бўлишини биламиз. 

Август ойида улар чемпионликка асосий даъвогарлардан бири сифатида кўринди. Лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Ҳозир А Серияда 1-ўриндамиз, аммо пойга охиригача боради.

«Ювентус» — жуда рақобатбардош жамоа. Кьеллини ва Бонуччи бор, Федерико Кьезага (жароҳат олиб, мавсум сўнгигача сафдан чиқди) эса омад тилайман. Мен уни шахсан танимайман, лекин отаси билан «Лацио»да бирга ўйнаганман. Федерико — Италия футболи меросхўри.

Бу финал. Бундай ўйинларда фаворит бўлмайди. «Ювентус» сўнгги 8 ўйинда ютқазмади ва якшанба куни ғайриоддий иш («Рома», 4:3) қилди. Улар финалларда ўйнашга ўрганишган. Уларда тажрибали ўйинчилар бор. Аммо биз ҳам яхши даврни ўтказяпмиз», — дея Индзагининг сўзларини келтиради Football Italia.

Ўхшаш янгиликлар