Расман: Славче Войнески - «Пахтакор»нинг янги бош мураббийи
Сешанба, 11 Январ
4117
Фото: Пахтакор ФК

«Пахтакор» жамоаси янги бош мураббийини расман эълон қилди. Шимолий Македониядан бўлган мутахассис жамоани бошқаради. 

«47 ёшли мураббий Славче Войнески билан клубимиз ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин», - дейилади клуб хабарида.

Войнески Шимолий Македонияда турли тоифадаги ёшлар жамоаларида узоқ муддатли фаолияти билан танилган. У 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган. Асосан Сречко Катанец ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Шундан кейин Туркияда «Элазигспор», «Генчлербирлиги», «Газиантепспор» ва «Ризеспор» клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борган. 2019 йил Словакиянинг «Серед» клубида бош мураббий сифатида ишлаган. У ёшлар билан тизимни йўлга қўйиш орқали яхши ишлаган мутахассис сифатида баҳоланади.

Аввалроқ, клуб Питер Ҳюистра билан келишув узайтирилмагани ва нидерландиялик мураббий билан хайрлашилгани ҳақида хабар берилганди.

Славче ВОЙНЕСКИ
Туғилган санаси: 1974 йил 28 апрель.

Фуқаролиги: Шимолий Македония, УЕФА «Про» лицензиясига эга.
Фаолияти: 1996-2003 «Металлург» Скопье (ёрдамчи мураббий, бош мураббий, ёшлар бўлими раҳбари)
2004-09 Шимолий Македония U-17, U-18, U-19 терма жамоалари бош мураббийи
2009-2014 Шимолий Македония миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи
2015 «Элагигспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016 «Генчлербирлиги» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016-17 «Газиантепспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2017-18 «Ризеспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2019 «Серед» жамоаси бош мураббийи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар