«Қўқон-1912» яримҳимоячиси ва «Турон» дарвозабони «Металлург»да
Сешанба, 11 Январ
2262
Фото: Металлург

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг «Металлург» клуби сафига яна икки футболчи келиб қўшилди.

Клуб матбуот хизматининг машғулотлар жараёнидан эълон қилган фотожамланмасига кўра, «Қўқон-1912»ни тарк этган Фарҳод Бекмуродов «Металлург» сафига қўшилган. Шунингдек, «Турон» клуби дарвозабони Акмал Ортиқов ҳам Бекобод клуби йиғинида иштирок этмоқда.

Аввалроқ, клубни 12 нафар ўйинчи тарк этган, уларнинг ўрнига Фозил Мусаев, Исломбек Исоқжонов, Аббос Отахонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Шоҳназар Норбеков, Эргаш Исмоилов, Забиҳулло Ўринбоев, Ихтиёр Тошпўлатов сингари футболчилар келиб қўшилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар