Ўзбекистон футзал миллий жамоаси «Futsalplanet Awards»нинг йил жамоаси номига даъвогарлик қилмоқда 
Душанба, 10 Январ
2551
Фото: ЎФА

Футзал оламида нуфузли ҳисобланган Futsalplanet.com сайти томонидан мунтазам равишда йилнинг энг яхшилари аниқлаб келинади. Бу галги «Futsalplanet Awards» маросими олдидан турли номинацияларда 2021 йилнинг кучли ўнликлари эълон қилинди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон футзалчилари ҳам бор.

Хусусан, дунёнинг энг яхши футзал жамоаси номи учун даъвогарлар ўнлигидан Ўзбекистон миллий жамоаси қайд этилган. Футзалчиларимиз билан бирга ушбу рўйхатдан Аргентина, Босния-Герцоговина, Эрон, Япония, Қозоғистон, Марокаш, Португалия, Словакия ва Венесуэла миллий жамоалари жой олган.

«Йилнинг энг яхши миллий жамоалар мураббийи номинациясида эса Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов кучли ўнталикдан жой олди. Жаҳон чемпионатида ёрқин ва иродали ўйин кўрсатган футзалчиларимиз ва мураббийлар штабига бу яна бир муносиб эътироф бўлганини таъкидлаб ўтиш керак», - дея ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Литвада ўтган 2021 йилги жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк марта гуруҳ босқичидан плей-оффга йўлланма олиб, Эронга қарши баҳсда 8:9 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда турнирни тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар