«Ювентус» Кулусевскининг келажаги борасида бир қарорга келди
Душанба, 10 Январ
3335
Фото: Getty Images

«Ювентус» яримҳимоячи Федерико Кьезанинг хочсимон пайларидан олган жароҳати туфайли қишки трансферлар ойнасидаги режаларини ўзгартирди. 

Sky Sport'нинг ёзишича, Турин клуби энди яримҳимоячи Деян Кулусевскини сотмайди ва ундан Кьеза ўрнида фойдаланади. 

Шунингдек, «Юве» қишда яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. 

Таъкидланишича, клубда янги ҳужумчи сотиб олишга имконият йўқ, шунинг учун эркин агент мақомидаги форвард билан шартнома имзоланади ёки ижарага олинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар