Лига 1. «ПСЖ» сафарда «Лион» билан муроса йўлини танлади
Душанба, 10 Январ
2929
Фото: ПСЖ

Франция чемпионатининг 20-туридан ўрин олган марказий баҳсда «ПСЖ» меҳмонда «Лион» билан дуранг қайд этди. Пакетанинг тезкор голига иккинчи бўлимда Керер жавоб берди. 

«ПСЖ» 47 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Ницца»ни 11 очкога ортда қолдирмоқда. «Лион» 25 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

Лига 1. 20-тур
Лион — ПСЖ 1:1

9 январь, «Парк Олимпик Лион»
Голлар: Пакета (7) — Керер (76).
Лион – Антони Лопеш, Дюбуа, Боатенг, Да Сильва, Лукеба, Эмерсон, Ауар, Лукас Пакета (Шерки, 71), Бруно Гимараэс (Гюсто, 90), Какре, Дембеле. 
ПСЖ – Навас, Дагба (Керер, 69), Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Эррера (Мишю, 69), Верратти, Паредес (Симонс, 69), Вейналдум (Эбимбе, 83), Икарди, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Верратти (43), Дагба (59), Эмерсон (84), Боатенг (90).

Ўхшаш янгиликлар