Индзаги: «Юве» билан ўйинга яхши тайёргарлик бўлди»
Душанба, 10 Январ
1050
Фото: Getty Images

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия 21-туридан ўрин олган «Лацио»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Сўзсиз, 2022 йилни ғалаба билан бошлашни истагандик. «Лацио» — маҳоратли, яхши ташкил этилган жамоа. Шунинг учун осон бўлмади. 

Рақиб пайшанба куни ўйнаганига қарамай, жисмонан яхши тайёргарликка эга эди. Статистикага қарасак, «Интер» ғалабага ҳақли эди ва бунга эришганимиздан хурсандман. 

Чоршанба куни стадионимизда «Ювентус»га (Италия Суперкубоги) қарши муҳим ўйин бўлади. Бугунги ўйин энг яхши тайёргарлик вазифасини ўтади. 

Бу бизнинг узоқ танаффусдан сўнг йилдаги биринчи ўйинимиз эди. Тайёр бўлмасликдан қўрққандим, лекин йигитларни яхши ўйин билан табриклайман», — дея Индзагининг сўзларини келтиради Football Italia.

Ўхшаш янгиликлар