Манба: «Арсенал» «Лион» футболчисини трансфер қилиш борасида музокара ўтказмоқда. 
Якшанба, 09 Январ
3121

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета қишки трансферлар ойнаси вақтида яримҳимоя чизиғини кучайтиришни истамоқда. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «тўпчилар» айни пайтда «Лион» вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Француз клуби яримҳимоячиси Бруну Гимарайнш Лондон клубининг жиддий қизиқишига сабаб бўлмоқда. Бироқ лионликлар футболчи учун 45 млн евро сўраётгани инглиз клубини ташвишга солмоқда. 

Шунингдек, Артета «Ювентус» футболчиси Артур Мелони ҳам таркибга қўшиб олинишига қарши эмас. Бироқ «Арсенал» мутасаддилари аввал Гимарайнш масаласида узил-кесил натижани кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси 21-туридан сўнг, лондонликлар 35 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар