Cардор Рашидов «Пахтакор» машғулотларига қўшилди
Шанба, 08 Январ
5793
Фото: Пахтакор ФК

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Кувайтнинг «Кувайт СК» клубида ўтказган Сардор Рашидов айни дамда Ўзбекистонда.

Эркин агентга айланган футболчининг янги клуби ҳозирча маълум бўлгани йўқ. Шунга қарамай, «Пахтакор» клуби матбуот хизмати томонидан жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик бошлагани ҳақидаги хабар фотожамланмасида Сардор Рашидовнинг амалдаги чемпион жамоа машғулотларида иштирок этаётганини кўришм мумкин. Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳужумчи жорий мавсумни яна «Пахтакор»да бошлайдими ёки бошқа клубда – ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи 2021 йилги мавсумни «Пахтакор» сафида бошлаб, иккинчи даврада Кувайтга кўчиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар