Расман: Абдулла Абдуллаев — ОКМК футболчиси
Жума, 07 Январ
1027
Фото: ОКМК

ОКМК клуби қишки трансферлар ойнасининг яна бир муҳим харидини амалга оширди. 

Сўнгги 4 мавсумни «Бунёдкор» таркибида ўтказган ҳимоячи Абдулла Абдуллаев олмалиқликлар сафига келиб қўшилди. Таянч яримҳимоя ва марказий ҳимоя позицияларида ўйнай оладиган футболчи ОКМК билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. 

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи якунига етган мавсумда Суперлига ва кубок беллашувларида 32та учрашувда иштирок этишга муваффақ бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар