Садриддин Aбдуллаев футболчилик фаолиятини якунлади. У энди мураббий сифатида ишлайди
Пайшанба, 06 Январ
2320
Фото: Tribuna.uz

2021 йилги мавсумни «Локомотив» клубида ўтказган 35 ёшли Садриддин Абдуллаев футболчилик фаолиятини якунлади.

«Локомотив» клуби хабарига кўра, футболчи бутсаларини михга илишга қарор қилган. Футболчи «Локомотив» раҳбарияти маслаҳатига кўра, клуб тизимида қолишни маъқул деб топган. Абдуллаев энди  мураббий сифатида ўз фаолиятини бошлайди. 

«Клубимиз раҳбарияти Садриддин Aбдуллаевни «Локомотив» U-18 жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади», - дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Садриддин Абдуллаев Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда мураббийлик лицензиясига таҳсил олаётгани ва келажакда энг яхши мураббий бўлмоқчи экани ҳақида гапирганди.

Маълумот учун, Садриддин Абдуллаев Ўзбекистон чемпионатида «Пахтакор», «Динамо» ва «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар