«Пахтакор» 2022 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичини Тошкентда қабул қилиши мумкин
Пайшанба, 06 Январ
3303
Фото: Tribuna.uz

Осиё чемпионлар лигаси асосий босқичига тўғридан тўғри йўлланма олган Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» 2022 йилги ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Тошкентда қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбирига клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов маълум қилди.

«Биз бу борада Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига мурожаат қилдик. Осиё Футбол Конфедерациясидан мутасаддилар келиб, стадионнинг ҳолатини текширишади, кўришади ва бир хулосага келишади. Лозим топишса, «Пахтакор» ана шу катта турнир ўйинларини Тошкентга олиб келади. 

Ўйлашимча, биз бу турнирни ўтказишга қодирмиз. Мабодо «Пахтакор» стадиони камлик қилса, Тошкентдаги бошқа стадионлардан фойдаланишимиз мумкин. Ҳаммаси ОФКнинг қарорига боғлиқ»,  — дейди Каримов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент клуби 2003 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам ўз майдонида ўтказган. Ўшанда «шерлар» барча ўйинларда ғалаба қозонишган — Эроннинг «Персеполис» (1:0), Ироқнинг «Ат Талаба» (3:0) ва Туркманистоннинг «Ниса» (3:0) клублари мағлуб этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар