Футзал. Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги саралашидаги рақиблари маълум бўлди
Пайшанба, 06 Январ
6886
Фото: AFP

2022 йилда Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Унга кўра, жанубий ва марказий зонада иштирок этувчи Ўзбекистон миллий жамоаси «B» гуруҳидан ўрин олди. Квартетдан, шунингдек, Тожикистон, Афғонистон ва Непал миллий жамоалари ҳам ўрин олган.

Саралаш беллашувлари 2022 йилнинг 1-15 апрел кунларида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси саралаш баҳсларини Қирғизистонда ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар