Фозил Мусаев, Забиҳулло Ўринбоев, Эргаш Исмоилов ва Шоҳназар Норбеков «Металлург»га ўтди
Пайшанба, 06 Январ
2867
Фото: Турон ФК

2022 йилги Суперлига мавсумидан олдин «Металлург» клуби ҳам ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Металлург» ҳужумчилар Забиҳилло Ўринбоев, Шоҳназар Норбеков, яримҳимоячи Фозил Мусаев ҳамда ҳимоячи Эргаш Исмоилов билан шартнома имзолаган.

Ўтган мавсум «Навбаҳор»да тўп сурган 26 ёшли Забиҳулло Ўринбоев билан икки йиллик шартнома имзоланган. 

33 ёшли Фозил Мусаев «Турон» қуйи лигага тушгач, Бекобод клуби билан келишувга эришган. 

Шунингдек, 27 ёшли ҳужумчи Шоҳназар Норбеков ҳам 6 йиллик фаолиятидан кейин яна «Металлург»га қайтиб, жамоа аъзосига айланди. У ўтган мавсумни «Қўқон-1912»да ўтказган эди.

Ўтган мавсумни «Сўғдиёна»да ўтказган чап қанот ҳимоячиси Эргаш Исмоилов ҳам бекободликлар сафига келиб қўшилган.

Маълумот учун, «Металлург» 2021 йилги мавсумда Суперлигада 25 очко билан 10-ўринни эгаллаб, элитадаги ўрнини сақлаб қолганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар