«Динамо»нинг Ўзбекистон олимпия жамоасига аъзо футболчиси «Олимпик»да
Пайшанба, 06 Январ
3014
Фото: Динамо

2021 йилги мавсумда «Динамо» жамоаси билан Про лигадан Суперлигага йўлланма олган Муҳаммадқодир Ҳамралиев Самарқанд клубини тарк этмоқда.

«Динамо» жамоасидаги ўйинлари орқали Ўзбекистон олимпия жамоасига чақирилган Муҳаммадқодир Ҳамралиев декабрь ойида Темур Кападзе мураббийлигида олимпия жамоасининг Туркияда ўтган йиғинида қатнашганди. 

Январь ойида «Динамо» жамоасининг йиғинига келиб қўшилиши кутилган 20 ёшли ҳимоячи Самарқанд жамоасининг эмас, бугун, 6 январь кунидан Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» клуби йиғинида иштирок этмоқда. Тошкент клуби ҳам Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўришни бошлаган. 

Маълумот учун, Муҳаммадқодир Ҳамралиев Про лига 2021 йилги мавсумида «Динамо» сафида 20 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. У сўнгги голини Про лига 22-тури доирасида «Динамо» - «Олимпик» (5:1) учрашувида Кападзе жамоаси дарвозасига киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» жамоаси Суперлигага йўлланма олгач, клуб бош мураббийи Темур Кападзе Ўзбекистон олимпия жамоаси сафида тўп сураётган бошқа клублардаги футболчиларни «Олимпик» клубига чақириш режаси йўқлигини айтганди. Ўзбекистон U23 ёзда Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида мезбон сифатида қатнашиб, Париж-2024 йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар