АПЛ декабрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди
Пайшанба, 06 Январ
2494
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси расмий сайти декабь ойи якунларига кўра, ой лауреати бўлишга номзодларни маълум қилди.

Унга кўра, 8 футболчи 2021 йилнинг сўнгги ойида энг яхши ўйинчи совринини олишга даъвогарлик қилмоқда. Булар – Жоау Канселу («Манчестер Сити»), Жеймс Мэддисон («Лестер Сити»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Мэйсон Маунт («Челси»), Мартин Эдегор («Арсенал»), Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») ва Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»). Ғолиб кейинги ҳафта эълон қилинади.

Мураббийлар орасидан эса Антонио Конте («Тоттенҳэм»), Микел Артета («Арсенал»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») декабрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, АПЛда «Манчестер Сити» 53 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Челси» 43 очко билан 2-ўринда, 42 очкога эга «Ливерпуль» эса 3-поғонадан жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар