Англия Лига Кубоги. «Челси» яримфиналнинг илк ўйинида «Тоттенҳэм»дан устун келди
Пайшанба, 06 Январ
6309
Фото: Челси

Англия Лига Кубоги яримфиналида «Челси» ўз майдонида «Тоттенҳэм» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Ҳавертц тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, Дэвис ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 

Жавоб ўйини 12 январь куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, иккинчи финалчи «Ливерпуль» ва «Арсенал» ўртасидаги беллашувларда аниқланади. 6 январда ўтиши режалаштирилган дастлабки баҳс мерсисайдликларда коронавирус авж олгани сабаб қолдирилди.

Англия Лига Кубоги. 1/2 финал
Биринчи ўйин
Челси — Тоттенҳэм 2:0

5 январь, «Стэмфорд Бриж»
Голлар: Ҳавертц (5), Дэвис (34, автогол).
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта (Вейл, 90), Рюдигер, Сарр, Алонсо, Сауль (Лофтус-Чик, 73), Жоржиньо, Зиёш (Пулишич, 79), Маунт (Ковачич, 73), Ҳавертц (Вернер, 46), Лукаку. 
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дэвис, Санчес, Танганга, Доэрти (Ндомбеле, 46), Ҳёйбьерг, Скипп (Уинкс, 73), Сон (Ло Чельсо, 79), Моура (Хиль, 80), Кейн.
Огоҳлантириш: Сарр (62).

Ўхшаш янгиликлар