Агуэро «Манчестер Сити»га қайтиши мумкин
Пайшанба, 06 Январ
7833
Фото: Getty Images

Аргентиналик собиқ футболчи Серхио Агуэро «Манчестер Сити»да иш бошлаши мумкин. 

«The Sun» нашрининг хабар беришича, «шаҳарликлар» Серхиони клуб элчиси лавозимига таклиф этишмоқчи. Айни дамда «Манчестер Сити» элчиси сифатида Майка Ричардс фаолият олиб боради ва Агуэро у билан бирга ишлаши мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро юрагидаги муаммолар сабабли ўтган йилнинг декабр ойида фаолиятини якунлаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар