Спалетти ва «Наполи»нинг икки ҳимоячисида ковид аниқланди. «Ювентус» билан ўйин ўтказилмаслиги мумкин
Чоршанба, 05 Январ
584
Фото: Getty images

«Наполи» бош мураббий Лучано Спалетти, ҳимоячилар Марио Руй ва Кевен Малькюи, шунингдек, ходимлардан бири коронавирусга чалинганини эълон қилди. 

Таъкидланишича, Спалетти ва Малькюида касаллик аломатлари йўқ. Шунга қарамай, улар изоляцияда. 

Бунгача «Наполи»да Виктор Осимҳен, Фабиан Руис, Элиф Элмаз, Ирвинг Лосано ва Андреа Петанья ҳам ковид юқтириб олганди. 

Неаполь соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоага 6 январь куни бўлиб ўтадиган «Ювентус»га қарши ўйинга боришни тақиқлаши мумкин.

Аввалроқ Турин клубининг 3 футболчисида ҳам ковид аниқлангани хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар