Расман: «Арсенал» – «Ливерпуль» ўйини қолдирилди
Чоршанба, 05 Январ
1145
Фото: Getty Images

Англия футбол лигаси мамлакат лига кубоги яримфинали доирасидаги 6 январь куни ўтиши лозим бўлган «Арсенал» – «Ливерпуль» учрашуви қолдирилганини расман маълум қилди.

«Ливерпуль» клубида коронавируснинг авж олгани – ўйин қолдирилишига сабаб бўлган. Мерсисайд жамоаси Лондонга келишдан аввал ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилган. Учрашув 20 январь санасига қолдирилди.

Лондондаги дастлабки ўйин санаси ўзгаргани сабабли 13 январь куни жавоб учрашуви бўлган «Энфилд»даги баҳс дастлабки учрашувга айланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар