Миржаҳон Мираҳмадов «Пахтакор» билан шартнома имзолади
Чоршанба, 05 Январ
7586
Фото: Пахтакор ФК

«Пахтакор» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини «Бунёдкор» ҳужумчиси билан кучайтирди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Мираҳмадов эркин агент сифатида «Пахтакор» билан икки йиллик шартномага имзо чеккан. 

Ҳозирга қадар у Суперлигада «Бунёдкор» ва «Обод» жамоалари сафида майдонга тушган. 79 беллашувда 20 гол муаллифига айланган.

Аввалроқ, Миржаҳон Мираҳмадовга «Навбаҳор» ва «Динамо» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Сўнгги 5 кун ичида «Бунёдкор»ни сўнгги 4 нафар футболчи тарк этди. Нурилло Тўхтасинов «Навбаҳор»га, Хуршид Ғиёсов ОКМК, Лутфулла Тўраев «Нефтчи» сафига ўтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар