Люка Динга АПЛнинг 3 клуби харидор
Чоршанба, 05 Январ
2777
Фото: Getty Images

«Эвертон» клуби қанот ҳимоячиси Люка Динга АПЛнинг бошқа клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Маълум бўлишича, «Челси», «Ньюкасл» ва «Вест Ҳэм» клублари 28 ёшли французни ўз таркибларига қўшиб олишни истамоқда. Айниқса, «аристократлар» Бен Чилуэллнинг оғир жароҳати сабаб янги чап қанот ҳимоячисига эҳтиёж сезмоқда. 

Шунингдек, «Вест Ҳэм» етакчиси Аарон Крессуэлл ҳам лазаретда. Киран Триппьер хариди орқали ўнг қанот муаммосини ҳал қилиш арафасида бўлган «Ньюкасл» чап қанотга Динни олиб келишни кўзлаяпти. 

«Ирисчилар» Люкани 30 млн фунт-стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр. 

Маълумот учун, Динь ушбу мавсумда жами 15та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар