ФИФА йил дарвозабони номига даъвогарларни эълон қилди
Чоршанба, 05 Январ
3804
Фото: Getty Images

ФИФА йилнинг энг яхши дарвозабони номига даъвогар The Best номинацияси якуний учлигини эълон қилди.

Унга кўра, Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»), Эдуар Менди («Челси») ва Мануэль Нойер («Бавария») 2021 йилнинг энг яхши дарвозабони номига даъвогарлик қилмоқда.

Бунгача бешликка бўлган Каспер Шмейхель («Лестер») ва Алиссон («Ливерпуль») учликдан жой олмади.

Маълумот учун, The Best тақдирлаш маросими 17 январь куни Цюрихда ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар