Егор Кримец «Навбаҳор» билан шартнома имзолади
Чоршанба, 05 Январ
3008
Фото: FC Navbahor

Ҳимоячи Егор Кримец фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттиради.

29 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини «Пахтакор»да ўтказган. Шунингдек, Хитойнинг «Бейцзин Гоань» клубида ҳам ҳаракат қилган.

Кримец Ўзбекистон миллий жамоасида 35та баҳсда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Шу тариқа «Навбаҳор» қишки трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олган футболчилар сони 9 нафарга етди. Наманган клуби бунгача ҳимоячилар Станислав Андреев, Хуршид Мухторов, яримҳимоячилар Жамшид Болтабоев, Нурилло Тўхтасинов, Йован Жокич, Ислом Кенжабоев, ҳужумчилар Элгужа Григалашвили ва Андрей Сидоров билан шартнома тузганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар