Анзур Исмоилов «Пахтакор»дан ОКМКга ўтди
Чоршанба, 05 Январ
2717
Фото: Tribuna.uz

«Пахтакор» жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов 2022 йилги мавсумни ОКМК клубида ўтказади.

«15 йил давомида Ўзбекистон миллий жамоасида узлуксиз ўйнаган, 7 мавсум легионер сифатида Хитой Суперлигаси вакили «Чанчунь Ятай» жамоаси шарафини ҳимоя қилган, «Трактор», «Динамо» клубларида фаолият юритган, «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубогида кўп карра ғолиб чиққан тажрибали ҳимоячи, 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган Анзур Исмоилов ОКМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади», - дейилади Олмалиқ клуби матбуот хизмати хабарида.

36 ёшли ҳимоячи ОКМК жамоасида ҳам 5-рақамли либосда ўйнайди. Аввалроқ, Tribuna.uz сайти Анзур Исмоилов «Пахтакор» билан хайрлашгани ҳақида хабар берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар