Аллегри: «Мората «Юве»дан кетмайди, бу мавзу энди ёпиқ»
Чоршанба, 05 Январ
1459
Фото: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Альваро Мората қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмаслигини маълум қилди.

«Мората ҳеч қаерга кетмайди. Ўтган мавсум у 21та гол урди, бу мавсум эса 7та гол киритишга улгурди. Альваронинг муаммоси шундаки, у ҳар доим нимадир етишмаётгани ҳақида ўйлайди. У билан гаплашиб олдик ва унга жамоадан кетмаслигини айтдим. Чунки дунёда фақат 4 ёки 5 ҳужумчи Мората даражасида ўйнай олади. Альваронинг кайфияти яхши, бу мавзу биз учун энди ёпилди», - дейди туринликлар бош мураббийи Tuttomercatoweb сайтига.

Аввалроқ, Мората «Барселона» билан келишувга эришгани, испаниялик ҳужумчи Каталония клубига ўтишни истаётгани ҳақида хабар берилганди. «Ювентус» раҳбарияти ҳам бунга қарши бўлмай, Мората ўрнига Мауро Икардини таклиф этиш ҳақида иш бошлаганди.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум А Серияда 18 ўйинда 5та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган. ЕЧЛда эса ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» Каванини «МЮ»дан таклиф эта олмагач, Мората билан музокарага киришган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар