Рангник: «МЮ»нинг кучли тўртликка киришига кафолат бера олмайман. Муаммолар кутилганидан кўп»
Сешанба, 04 Январ
3376
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник АПЛ 21-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Индивидуал ҳолда ҳам, жамоавий тарзда ҳам энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда катта қийинчилик билан баҳсни дарвозамиздан узоқлаштирдик. 

Иккинчи бўлимда уч ҳимоячидан иборат таркибга ўтдик ва ўйинни кўпроқ назорат қила бошладик. Гол уришга 15 дақиқа вақтимиз бор эди. 

Ўтказиб юборилган гол бу мавсумдаги «МЮ» учун хос. Моутиньо ҳеч қандай муаммосиз, босимсиз зарба бера олди. 

Натижа ва ўйинимизнининг индивидуал элментларидан жуда хафамиз. «Вулверҳэмптон» — ҳозиргача биз билан ўйнаган энг яхши жамоа. Бугун аввалгидан кўпроқ муаммоларга дуч келдик. 

Қийин бўлишини билардим. Аммо бу ўйин ўйлаганимиздан ҳам кўп ишлар қилишимиз кераклигини исботлади. Кераксиз хатолар жуда кўп эди.

Топ-4? Ҳеч нарсага кафолат бера олмайман. Бугунги ўйиндан сўнг кучли тўртликка киришимизга  ишончим 100% комил десам, одамлар бунга ишонишига шубҳа бор. Босқичма-босқич яхшиланишимиз керак», — дея Рангникнинг сўзларини келтиради ВВС.

Ўхшаш янгиликлар