Лукаку интервьюси учун омма олдида узр сўрашга тайёр
Сешанба, 04 Январ
3379
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия Лига Кубоги доирасида бўлиб ўтадиган «Тоттенҳэм»га қарши учрашув қайдномасига киритилади. 

Инглиз матбуотининг маълум қилишича, Томас Тухель уни ушбу беллашувда майдонга туширади. «The Guardian» хабарига кўра, бельгиялик футболчи сўнгги кунлардаги воқеалар учун омма олдида узр сўраб чиқиши мумкин. 

Футболчи ва мураббий ўртасидаги учрашувда клуб директори Марина Грановская иштирок этган ҳамда томонларнинг муросага келишига ёрдам берган. 

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 18та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол уришга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар