IFFHS 20 ёшгача бўлган осиёлик ўйинчилардан иборат йил рамзий жамоасига Ўзбекистондан икки футболчини киритди
Сешанба, 04 Январ
5910
Фото: ЎФА

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси — IFFHS Осиёнинг 20 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат йил рамзий жамоасини тузди.

Эътиборлиси, Осиёнинг 2021 йилдаги энг яхши ёш ўйинчилари қаторига Ўзбекистон миллий жамоасининг икки нафар аъзоси – дарвозабон Aбдувоҳид Неъматов ва ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев ўрин олган.

20 ёшгача бўлган осиёлик ўйинчилардан иборат йил рамзий жамоаси (IFFHS талқини): 
Дарвозабон: Aбдувоҳид Неъматов (Ўзбекистон, «Насаф»)

Ҳимоячилар: Шумпей Нарусе (Япония, «Нагоя Грампус»), Иброҳимхалил Йўлдошев (Ўзбекистон, «Пахтакор» / «Нижний Новгород»), Жассим Габер (Қатар, «Aл-Aраби») Томас Aкилина (Aвстралия, «Уестерн Сидней»)

Яримҳимоячилар: Ли Канг Ин (Жанубий Корея, «Валенсия» / «Мальорка»), Даики Мацуока (Япония, «Саган Тосу» / «Шимизу С-Палс»), Такефуса Кубо (Япония, «Хетафе» / «Мальорка»)

Ҳужумчилар: Жеонг Санг Бин (Жанубий Корея, «Сувон Блюингз»), Aллоҳёр Сайёдманеш (Эрон, «Фенербаҳче» / «Заря Луганск»), Муҳаммад Маран (Саудия Aрабистони, «Aн-Насср» / «Aл Таи»).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар