Доннарумма: «ПСЖ»да «Милан»дагидан каттароқ босим остидаман»
Сешанба, 04 Январ
490
Фото: Getty Images

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Париж клубидаги фаолияти ҳақида гапирди. 

«Агар солиштириш лозим бўлса, «ПСЖ»даги босим «Милан»дагидан кучли эканини айта оламан. Мен ҳозир барча турнирларда ғалаба учун даъвогарлик қилаётган клубдаман. 

Кейлор Навас билан рақобат? Мен жуда хотиржамман. У билан яхши, дўстона алоқаларга эгамиз. Медиада ҳар хил нарсаларни ўйлаб чиқаришади, лекин ҳар бир жамоада рақобат мавжуд. Якунда қарорни мураббий — Почеттино чиқаради», — деб айтиб ўтган италиялик посбон. 

Маълумот учун, 22 ёшли дарвозабон жорий мавсум барча мусобақаларда 11та учрашувда майдонга тушди ва улардан 4тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар