Роналдо коронавирусга чалинди
Душанба, 03 Январ
2878
Фото: Alamy

«Реал» ва «Интер» клублари, Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо коронавирус юқтириб олди. 

45 ёшли мутахассис топширган тест мусбат натижа берди. У изоляцияга олинди, ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Роналдо касаллик сабаб ўзи эгалик қиладиган «Крузейро»нинг 101 йиллик тантанасини ўтказиб юборди. 

Эслатиб ўтамиз, собиқ форвард Бразилия клубидан ташқари Испаниянинг «Вальядолид»ига ҳам эгалик қилади.

Ўхшаш янгиликлар