Месси Аргентинада. У Парижга қайтиш учун тест жавоби манфий чиқишини кутмоқда
Душанба, 03 Январ
1817
Фото: Getty Images

Коронавирусга чалинган «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентинада бўлиб турибди. Унинг авҳоли яхши. 

34 ёшли футболчи Парижга учиши учун навбатдаги тест жавоби манфий чиқишини кутмоқда. 2 январь куни Месси топширган тест мусбат жавобини кўрсатганди. 

Аввалроқ Париж клуби Мессидан ташқари яна 3 ўйинчи ковид юқтириб олгани ҳақида хабар берганди.

Ўхшаш янгиликлар