Лукаку Лондоннинг бошқа бир клубига кўчиб ўтиши мумкин
Душанба, 03 Январ
1874
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку клубни тарк этиши мумкин. 

«La Gazette dello Sport» нашрининг маълум қилишича, бельгиялик футболчининг ўзи яна Антонио Конте қўл остида ўйнашни хоҳламоқда. Шу сабабли, «Тоттенҳэм»га кўчиб ўтмоқчи. 

Ўз навбатида, «Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влаҳовичга асосий трансфер мақсад сифатида қараётган «шпорлар» Лукакуга эътибор қаратишга қарши эмас. Бунинг учун, «аристократлар» 28 ёшли ҳужумчини сотиб олган нархларидан (115 млн евро) арзонроққа трансфер қилишга рози бўлишлари керак. 

Аввалроқ, яқин орада Лукаку ва «Челси» раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтиши хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар