«Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората тез орада «Барселона» футболчисига айланиши мумкин.
«As» хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави 29 ёшли футболчини Суперкубок доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувгача ўз таркибида кўрмоқчи.
Ўз навбатида, «Юве» Моратанинг ўрнига бошқа футболчи топа олмаса, ушбу трансферга рози бўлмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Испания Суперкубоги яримфинали доирасидаги «Реал» ва «Барселона» қарама-қаршилиги 12 январ санасида бўлиб ўтади.