«Барселона» Мората трансфери бўйича деярли келишувга эришди
Душанба, 03 Январ
5132
Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората Испания Ла Лигасига қайтишга жуда яқин.

AS нашри хабарига кўра, «Атлетико»дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинган испаниялик форвардни Турин клуби трансфер қилмасликка қарор қилгач, Мората «Барселона»га ўтадиган бўлди.

Қайд этилишича, Каталония клуби «Ювентус» билан Альваронинг 6 ойлик ижара шартномаси бўйича деярли келишувга эришган. Ҳужумчи ҳуқуқий жиҳатдан «Атлетико»га тегишли бўлгани сабабли «Барса» Мадрид клуби билан ҳам бу борада бир тўхтамга келган. Манбанинг ёзишича, келишув масаласи 95 %га ҳал бўлган. Мората «Барселона» билан 1,5 йиллик шартномага имзо чекади. 

Маълум қилинишича, Мората, Дани Алвес ва Ферран Торрес рўйхатдан ўтказиш учун Каталония клуби ойлик маошлар жамғармасини енгиллатишига тўғри келади. Бунинг учун клуб раҳбарияти Самуэль Юмтити ва Филиппе Коутиньога харидор топиши ва январь ойида улар билан хайрлашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли испаниялик ҳужумчи Испанияда бунгача «Реал» ва «Атлетико» шарафини ҳимоя қилган. «Барселона» унинг Ла Лигадаги 3-жамоасига айланади.

Аввалроқ, «МЮ» бош мураббийи Ральф Рангник Эдинсон Каванини «Барселона»га қўйиб юбормаслигини маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар