Анчелотти: «Реал» таътилдан кеч қайтди. Жамоа ҳали ҳам байрамни нишонлаётганди»
Душанба, 03 Январ
1352
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 19-туридан ўрин олган «Хетафе» (0:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ҳимояда одатда зўр ўйнайдиган футболчимиз (Милитао) рақибга гол совға қилди. 

«Реал» таътилдан бир кун кеч қайтди. Жамоа Рождество олдидан бўлганидек ҳолатда эмасди. Бу мағлубият биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши керак. Жамоа бугун ҳам байрамни нишонлаётганди. 

Менга баҳона керак эмас. Яхши ўйнамадик ва 1 очко йўқотдик. Кеча ўйинчиларга машғулотлар ёқаётганини айтгандим. Сўзларимда танқид йўқ, драма йўқ. 

Етакчи бўлиб қоламиз. Бизда бир қатор футболчилар йўқ, айримлар эса бугун Бензема каби яхши ўйнашмади. Иккинчи бўлимда Азар нимадир қилишга уринди, лекин Марсело каби вазиятлар ярата олмади», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради El Chiringuito TV.

Ўхшаш янгиликлар