«Рома»нинг икки футболчиси коронавирус юқтириб олди
Якшанба, 02 Январ
4300
Фото: Getty Images

«Рома» клуби жамоадаги икки футболчида коронавирус аниқланганини маълум қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоанинг икки ўйинчиси коронавирусга қарши эмланганига қарамай, инфекцияни юқтириб олган. Клуб бу ўйинчилар номини эълон қилмасликка қарор қилган.

«Қишки таътилдан кейин жамоа аъзолари коронавирусга тест топширгач, икки нафар ўйинчида инфекция аниқланганини тасдиқлайди. Бу ўйинчилар дарҳол ўзини яккалаш тартибига ўтказилди. Улар коронавирусга қарши эмлангани сабабли касалликни аломатларсиз ўтказишмоқда», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Рома» клуби А Серия 19-туридан кейин 32 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Римликлар навбатдаги турда 6 январь куни «Милан» меҳмони бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар