«Реал» агенти сабаб Рюдигерни трансфер қилмайдиган бўлди
Якшанба, 02 Январ
4699
Фото: Getty Images

«Реал» «Челси» футболчиси Антонио Рюдигерни жамоага олиб келиш фикридан қайтди. 

«ABC» сайтининг маълум қилишича, «қироллик клуби» ҳимоя чизиғида Алаба ва Милитаога тўла ишонади. Мадридликлар фақат ёш марказий ҳимоячини жамоага олиб келмоқчи. 

Хабарга кўра, Германия миллий жамоаси аъзосининг агенти жорий йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган футболчининг «қаймоқранглилар» сафига ўтиши учун 20 млн евро бонус талаб қилмоқда. Ўз навбатида, Рюдигер ушбу мавсум якунида АПЛни тарк этиш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳимоячига «Бавария» ва «ПСЖ»дан ҳам қизиқиш мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар