«Монако» Ковачни истеъфога чиқарди
Якшанба, 02 Январ
1963
Фото: Reuters

Нико Ковач «Монако» бош мураббийлигини тарк этди. 

Клуб 50 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилганини эълон қилди. 

Хорватиялик мураббий монегаскликларни 2020 йил ёзидан бери бошқараётган, амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланганди. Нико фаолияти давомида Хорватия миллий жамоаси, «Айнтрахт» ва «Бавария»да ҳам ишлаган.

Аввалроқ француз клуби Ковачни жамоада индивидуал ўсиш кузатилмагани, мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар тобора узоқлашиб бораётгани сабабли истеъфога чиқариши хабар қилинганди.

«Монако» Франция чемпионатида 19-турдан сўнг 29 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар