Лукаку: «Ҳеч қачон «Юве» ёки «Милан»га ўтмайман. Италияда мен учун фақат «Интер» бор»
Якшанба, 02 Январ
3630
Фото: Getty Images

Ҳозир «Челси»да ўйнаётган, «Интер»нинг собиқ ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳеч қачон «Ювентус» ёки «Милан»га ўтмаслигини маълум қилди. 

«Келажакда «Ювентус» ёки «Милан»га ўтишим мумкинми? Ҳеч қачон, ҳеч қачон. 

Яна қайтараман: ҳеч қачон. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди. 

«Ювентус» мени сотиб олмоқчи эди, аммо Конте «Интер» бош мураббийига айлангач, «нерадзурри» сафига ўтиш асосий мақсадимга айланди. 

Италияда мен учун фақат «Интер» бор», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Ўхшаш янгиликлар