Дембеле қишдаёқ клубини ўзгартириши мумкин
Якшанба, 02 Январ
3354
Фото: FC Barcelona

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле яқин вақтларда клубни тарк этиши мумкин. 

Немис нашрларининг маълумот беришича, футболчига «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамижич ва раҳбарият 24 ёшли футболчи трансферини ёзгача қолдирмоқчи эмас. Сабаби, жорий мавсум якунида эркин агентга айланадиган футболчи исталган пайтда ўз фикрини ўзгартириб қолиши мумкин. 

Ўз навбатида, «Ювентус»нинг ҳам 24 ёшли футболчини таркибга қўшиб олмоқчилиги ҳақида ҳам хабарлар мавжуд. 

Маълумот учун, Усмон Дембеле ушбу мавсумда жами 8та учрашувда майдонга тушиб, 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар