«Барса»нинг «Мальорка»га қарши ўйинга қайдномаси маълум — икки ҳимоячи манфий натижа туфайли таркибга қайтди
Якшанба, 02 Январ
4791
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячилари Клеман Лангле ва Самюэль Умтити Ла Лига 19-туридан ўрин олган «Мальорка» билан ўйинда майдонга туша олишади. Футболчилардан олинган сўнгги тест натижалари манфий жавобни берди. 

«Мальорка»га қарши баҳс қайдномасидан 21 футболчи ўрин олган: Марк-Андре Тер Стеген, Нето, Иньяки Пенья, Жерар Пике, Рональд Араухо, Гильем Хайме, Оскар Мингеса, Арнау Комас, Рикард Пуч, Френки де Йонг, Эрик Гарсия, Альваро Санс, Нико Гонсалес, Ферран Ютгла, Люк де Йонг, Ильяс Ахомаш, Эстанис Педрола, Лукас де Вега, Мика Мармоль.

Шу тариқа «Барса»да ковид билан касалланган 8 футболчи қолди: Филиппе Коутиньо, Сержиньо Дест, Абде Эззальзули, Жорди Альба, Дани Алвес, Алекс Бальде, Усмон Дембеле ва Гави.

«Мальорка» — «Барселона» баҳси 2 январь куни тунда бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар