«Ювентус» «Тоттенҳэм» футболчисини ижарага олиш бўйича таклиф юборди
Шанба, 01 Январ
2483

«Ювентус» қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш орқали чемпионлик курашига қайтмоқчи. 

Туринликлар «Тоттенҳэм» футболчиси Жованни Ло Челсони ижарага олишмоқчи. «Calciomercato» нашрининг маълумот беришича, «кекса сеньора» 25 ёшли футболчи борасида инглиз клубига дастлабки таклифни юборган. 

«Тоттенҳэм» ҳам «Юве» футболчиси Деян Кулусевскига қизиқиш билдираётганди. Жамоалар ўзига хос рокировкани амалга оширишлари мумкин, аммо бунинг учун ўзаро келишиб олишларига тўғри келади. 

Маълумот учун, аргентиналик яримҳимоячи «шпорлар» сафида жорий мавсум 14та учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар