«Ювентус» Моратани Депайга алмаштиришни истамаяпти
Шанба, 01 Январ
3630

«Барселона» қишки трансферлар ойнаси вақтида Альваро Моратани жамоага олиб келмоқчи. Аммо «Ювентус» унинг ўрнига ҳужумчи топа олмаса, испаниялик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. 

Каталония клуби 29 ёшли ҳужумчини «Атлетико»дан тўлиқ сотиб олмоқчи. «Ювентус» эса футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи эмас. Туринликлар Моратани Депайга алмаштиришга ҳам қарши чиқмоқдалар. 

Маълумот учун, Испания миллий жамоаси аъзоси жорий мавсум «кекса сеньора» таркибида 23та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар