Италия – 2021 йилнинг энг яхши жамоаси. «Бавария», «Челси» ва «Ливерпуль» топ-5ликда 
Шанба, 01 Январ
3745

Спорт нашрлари халқаро ассоциацияси (AIPS) 2021 йил якунларини эълон қилди.

Унга кўра, Италия миллий жамоаси 2021 йилнинг энг яхши жамоаси деб эълон қилинди. Евро-2020 ғолиби жами 767та овозга эга чиқди.

2-ўриндан 503та овоз билан «Бавария» ўрин эгаллаган бўлса, Аргентина 459 очко билан 3-поғонадан жой олган.«Челси» (370 овоз) ва «Ливерпуль» (257 овоз) бешликдан жой олди.

Ассоциация сўровномасида 114 мамлакатдан 529 нафар журналист иштирок этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар