Хави «Мальорка» билан ўйинда Депай, Фати ва Педри ёрдам бера олмаслигини тасдиқлади
Шанба, 01 Январ
1704

«Барселона» бош мураббийи Хави «Мальорка»га қарши ўйин олдидан жароҳат олган футболчилар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

«Депай, Фати ва Педри жароҳатдан кейин сафга қайтишга яқин. Бироқ улар «Мальорка» билан баҳсда бизга ёрдам бера олишмайди», - дея Хавининг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Аввалроқ, Каталония клубидаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли «Мальорка» билан баҳсда Хави қўл остида 9 нафар соғлом футболчи қолгани айтилган, ўйин учун таркибга клуб академиясидан ёш ўйинчилар жалб этилиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, «Мальорка» - «Барселона» ўйини 2 январь куни соат 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар