Гризманн мавсумни Лондонда якунлаши мумкин
Шанба, 01 Январ
6803

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн қишки трансферлар ойнаси вақтида АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. 

Испаниянинг «Fijaches» нашрининг хабар беришича, «Тоттенҳэм» франциялик футболчини ижарага олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

Антонио Конте ҳужум чизиғидаги ранг-барангликни ошириш мақсадида 30 ёшли французни жамоага олиб келмоқчи. Ўз навбатида, мураббий Гризманнинг ўзи учун ҳам АПЛда ўйнаб кўриш қизиқ бўлишига ишонмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик форвард «матрасчилар» сафига жорий мавсум аввалида «Барселона»дан ижарага ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар